"Пахтакор" Ар-Риёдга етиб борди

Narzulla Saydullayev
1 мар 2015
ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Ал Шабаб"га қарши ўйинда иштирок этиш учун "Пахтакор" клуби бугун Саудия Арабистонига учиб кетганди.
Делегация 4 соатлик парвоздан сўнг Ар-Риёд шаҳрига етиб борди.

Жамоа Ар-Риёддаги “Радиссон Блу” меҳмонхонасига жойлашди. Бугунинг ўзида "шерлар" машғулот ўтказишлари режалаштирилган.

Саудия Арабистонига келган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар:
Александр Лобанов, Никита Рибкин.
Ҳимоячилар: Егор Кримец, Аднан Ораховац, Акбар Исматуллаев, Мурод Холмуҳамедов, Александр Мерзляков, Давронбек Ҳошимов.
Ярим ҳимоячилар: Кахи Махарадзе, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Владимир Козак, Станислав Андреев, Жавоҳир Соҳибов.
Ҳужумчилар: Игорь Сергеев, Наврўзбек Алимов, Баҳодир Пардаев.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Шабаб" - "Пахтакор" учрашуви 3 март куни Тошкент вақти билан соат 22:20да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia