"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин

Alisher
12 май 2024
Аввалроқ Лига "Пахтакор-79" минимал талабларни бажариши учун ўз ёрдамини тақдим этгани ҳамда етарлича имконият бергани ҳақида маълум қилинганди.

Шунга қарамай, "Пахтакор-79" жамоасининг хорижлик инвестори Ўзбекистон қонунчилиги асосида фаолият олиб боришни эплай олмади. Мавжуд ҳолатни инобатга олиб, Лига жамоани Биринчи лига ўйинларидан четлаштиришга қарор қилди. 

Мавсум аввалида "Пахтакор-79" билан шартнома имзолаган футболчилар Биринчи лиганинг исталган бошқа жамоасида фаолиятини давом эттириши мумкин. Уларнинг эҳтимолий янги шартномаси ёки келишув битими истисно тариқасида Лига рўйхатидан ўтказиб берилади.


AlisherМуаллиф
Манба: pfl.uz