

Бу икки жамоа ҳозирга қадар Суперлигада 54 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 6 та ўйинда "бургутлар", 39 та баҳсда "шерлар" ғолиб бўлишган. Яна 9 та учрашувда томонлар дуранг ўйнашган.
"Пахтакор" бу рақибни сўнгги бор сафарда 2020 йилги мавсумда мағлуб этган. Шундан кейин Андижонда ўтган 2 та учрашувда "Андижон" 2 марта бир хил 1:0 ҳисобларида ғолиб бўлган.



