"Пахтакор" 1-тур ўйинига киришни бепул деб эълон қилади
03 мар 2017 11:32
Янгиликлар
"Пахтакор" 1-тур ўйинига киришни бепул деб эълон қилади
"Пахтакор" футбол клуби бугун бўлиб ўтадиган очилиш маросимига киришни бепул деб эълон қилади.
26-миллий чемпионатимиз бугун старт олади. "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви жамоамиз учун Тошкентдаги очилиш баҳси ва юртимизда футбол мавсумининг бошланиш ўйини бўлгани сабабли клуб раҳбарияти ишқибозларнинг стадионга киришини бепул қилишга қарор қилди. 17:00да бошланадиган учрашувга мухлислар чипта харид қилмаган ҳолда ташриф буюришлари мумкин бўлади.
Шу муносабат билан 1-турга бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акцияси 12 март куни ўтказиладиган 3-турдаги "Пахтакор" - "Динамо" беллашувидан бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар