

"Ўйин анча қизикарли тарзда кечди. Гарчи ўйинда "Бухоро" тўлиқ устунлик қилган бўлсада, рақибларимиз ҳам яхши ҳаракат қилишди. Энг асосийси бу учрашувда "Ёзёвон-Лочинлари" аъзолари қўпол ўйнашмади. Одатда бундай ўйинларда йўқ жойдан жиддий жароҳат олиш мумкин. Рақибларимиз ва ёзёвонлик мухлисларга раҳмат айтамиз. Улар бизни муносиб тарзада кутиб олишди ва кузатиб қўйишди" - деди ўйиндан кейин Смоляченко.



