

Манбанинг хабарига кўра, франциялик футболчи тез орада машғулотларни давом эттиради ва ҳафта охири Бундеслига доирасидаги "Аугсбург"га қарши ўйинга тайёр бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Павар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда жароҳат олганди. Франциялик футболчи 21-дақиқада “кўк-анорранглилар” ҳимоячиси Маркос Алонсо билан тўқнашувдан сўнг алмаштирилди.
Ўз навбатида, "Бавария"нинг яна бир ҳимоячиси Лука Эрнандес сон қисмидаги жароҳати туфайли 5 ҳафтани ўтказиб юборади.



