

"Арсенал" клуби мухлислари ўз жамоаларининг февраль ойидаги энг яхши ўйинчисини аниқлашди.
Биринчи ўринга ярим ҳимоячи Томас Парти лойиқ кўрилди. Парти 49% овоз йиғди. Кейинги ўринда Мартин Эдегор қайд этилган бўлса, Букайо Сака учинчи ўринни эгаллади. 28 ёшли Томас Парти февраль ойида тўрт марта майдонга тушиб, битта ассист қайд этган.



