"Парма" Жилардиньони Италияга қайтариши мумкин

Aslanov Jasurbek
6 янв 2015, 13:17
"Парма" раҳбарияти Хитойнинг "Гуанжоу Эвергранд" ҳужумчиси Альберто Жилардиньо билан шартнома имзоламоқчи.

Хабарларга кўра, клуб 32 ёшли ҳужумчи билан музокараларни бошлаб юборган. Жилардиньо 2002-2005 йилларда "Парма" сафида ўйнаган ва 56та гол урган.

Жилардиньо 2014 йилнинг ёзида "Гуанжоу Эвергранд"га ўтган. Футболчи бу Хитой чемпионатида бу мавсумда 14та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com