Парагвай бош мураббийи: "Катта тажрибага эга мураббий қўл остидаги кучли Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатдик"
18 сен 2024 18:29
Янгиликлар
Парагвай бош мураббийи: "Катта тажрибага эга мураббий қўл остидаги кучли Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатдик"
Парагвай терма жамоаси бош мураббийи Карлос Чилаверт Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин микст-зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбекистон устидан муҳим ғалаба қўлга киритилди. Катта тажрибага эга мураббий қўл остидаги кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик. Керакли вазиятлардан унумли фойдалана олдик. Ҳимоянинг ишончлилиги ва жамоавий уюшқоқлик ғалабада асосий рол ўйнади. Бизнинг асосий қуролимиз — жамоавий ўйин. Эндиликда Нидерландияга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз", деди 58 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Парагвай мазкур ғалабадан сўнг муддатидан олдин гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди.
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар