

"Умид қиламанки, шерикларим билан бирга "Милан"ни яна ғалаба сари бошлаймиз ва жамоанинг олдинги ҳолатига қайтара оламиз. Гаттузо менга жамоага келиб қўшилишим биланоқ бу ерда ўзимни уйимдагидек ҳис қилишимни таъкидлади. Мураббийимиз ўйинчиларга кўп энергия ва мотивация берадиган ажойиб инсон. "Милан" билан Европа чемпионлар лигасида зафар қучмоқчиман", - дея Пакетанинг сўзларини келтирди Football Italia нашри.



