UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Пабло Таборда: "Месси бизни кузатиб боради. Агар нариги ярим финалчилар биздан кейин ўйнаганда, финалдаги рақиб сифатида Бразилияни танлаган бўлардим" Янгиликлар

Пабло Таборда: "Месси бизни кузатиб боради. Агар нариги ярим финалчилар биздан кейин ўйнаганда, финалдаги рақиб сифатида Бразилияни танлаган бўлардим"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Францияга қарши ўйиндан сўнг (3:2) Аргентина терма жамоаси сардори Пабло Таборда сайтимизга интервью берди.

"Тўғриси, Францияга қарши оғир ўйин ўтказдик. Анча машаққат чекдик. Аммо ғалаба қозонишни уддаладик. Эндиликда Бразилиядан реванш олишга ҳаракат қиламиз.

Турнир давомида кўп гол ўтказиб юбордик, бу хавотирли бўлиши мумкин. Бироқ финал буткул бошқача бўлади ва футзалчилар кўпроқ куч сарфлашиб, буткул бошқача ўйин намойиш этишади. Шу боис бу бизни ташвишга солмайди.

Футболни оладиган бўлсак, Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Умид қиламанки, биз ҳам улар қилган ишни такрорлаймиз. Месси билан суҳбатлашиш насиб қилмаган, лекин аминманки, у футзални диққат билан кузатиб боради, бунга Instagram саҳифасида жойлаган футзалга оид постлари исбот бўла олади. 

Шуни таъкидлаш жоизки, биз кетма-кет учинчи маротаба жаҳон чемпионати финалида ўйнаймиз. Аргентиналик футзалчи учун бу шараф.

Агар Бразилия биздан бир кун кейин Украинага қарши ўйнаганда, мен ҳам финалдаги рақиб сифатида Бразилияни танлаган бўлардим. Чунки Аргентина-Бразилия қарама-қаршилигидан кўра шиддатли ва мароқлироқ ўйин йўқ, бунақаси камдан-кам учрайди. Биз бундан завқланамиз, нима бўлишини эса Худо билади", Таборда.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Аргентига жаҳон чемпионати финалида Бразилия билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика