UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  0 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  11 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  7 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1

ЎзПФЛ WLF билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

ЎзПФЛ WLF билан ҳамкорлик қилади

Теглар :  ПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси (world leagues forum) таркибига қўшилиши мумкин.

Бу ҳақда ташкилот бош котиби Жером Перлемуте Куала Лумпур шаҳридаги йиғилишда маълум қилган.

Перлемуте ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев билан суҳбатлашиб, ташкилот вакилларини шу йилнинг октябрь ойида Дубайда бўлиб ўтадиган Жаҳон футбол лигалари ассоциациясининг йиғилишига кузатувчи сифатида таклиф қилган.

Маълумот учун, бугунги кунда 44 мамлакат футбол лигалари WLF аъзоси ҳисобланади. Ассоциациянинг бошқарув кенгаши аъзолари ҳам диққатга сазовор: Ричард Мастерс (Англия Премьер-лигаси ижрочи директори), Энрике Бонилья (Мексика лигаси раиси), Дон Гарбер (MLS раҳбари, АҚШ). Айни вақтда ассоциацияга АҚШ, Канада, Мексика, Англия, Испания, Голландия, Франция, Германия, Туркия, Дания, Италия, Португалия, Польша, Украина, Швейцария, Бельгия каби мамлакатлар аъзо ҳисобланади. Осиё қитъасидан эса Япония, Қатар, Саудия, БАА, Австралия, Таиланд, Жанубий Корея мамлакатлар Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика