

"Футболда ҳеч нимани билиб бўлмайди. Биринчи навбатда сиз ҳеч қачон ўйинчиларнинг трансферини тахмин қила олмайсиз.
Мен буни олдин ҳам айтганман ва яна қайта айтаман, у "Арсенал"да жуда бахтли. Унинг клуб билан тузган шартномаси бор ва ҳеч қандай ўзгариш йўқ.
Битим муддати тугагандан сўнг нима бўлишини кутамиз, аммо ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман", - дейди Ўзилнинг агенти.



