

IFVPA яъни 11х11 (бир вақтнинг ўзида 22 иштирокчи ўйинда иштирок этади) режимидаги турнирларда иштирок этувчи "ФК ТЕМА" жамоаси ҳамюртимизни ўз сафига қўшиб олди. Ушбу режим кундан-кунга оммалашиб боряпти ва тез орада бу йўналишда янги йирик турнирлар ташкил этилиши мумкин. Абдусапи Қаюмов ҳозиргача 3 турнирда 14 та учрашувда қатнашишга улгурди ва гол+пасс тизимида 12 очко жамғаришга эришди.
"ФК ТЕМА" сентябрь ойида Европа клублари билан Чемпионлар лигаси турнирида иштирок этишни режалаштиряпти. Киберспортчимиз кеча янги режимда ўз фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У ҳужумкор марказий ярим ҳимоячи ролини бажармоқда. Бу йўналишда ҳам киберспортчимизга омад тилаймиз.




