Абдуғани Камолов: "Хоразм"га урган голимизда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди"

Iskandarov Abdulaziz
6 окт 2022
"Турон" футболчиси Абдуғани Камолов "Хоразм"дану учралган мағлубиятга изоҳ берди.


-  "Хоразм" жамоаси бу йил олдинга йилларга қараганда анча ўсишга эришган. Мағлубиятга келсак, бизнинг голимиз ҳисобга олинмади. Менимча у ерда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди. Ғалаба ва мағлубият доим бирга юради. Худо хоҳласа навбатдаги учрашувларда уч очкога эга чиқишга ҳаракат қиламиз. Рақиб майдонига келсак, футбол ўйнаш қийин. Майдон оғир. Умид қиламанки, "Хоразм" тез орада табиий майдонга ўтади. 

Охирги пайтларда натижаларимиз ўзимиз кутгандек бўлмаяпти. Чунки жароҳат олиб сафдан чиққан футболчиларимиз кўп.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia