

Бугун терма жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра эртага Ўзбекистон милллий терма жамоаси оқ рангли либосда майдонга тушадиган бўлди. Уругвай терма жамоаси аъзолари эса ўзларининг анъанавий кўк рангли либосларида ҳаракат қилишади.

Уругвай – Ўзбекистон ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт ТВ" ҳамда Россиянинг "Матч ТВ" телеканалларида жонли эфирда намойиш қилинади.



