Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 3 август куни Тошкентда йиғин бошлайди

Narzulla Saydullayev
2 авг 2020
Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттиради.

Ёшлар терма жамоамиз 3 августдан 13 августга қадар пойтахтимизда йиғин ўтказади. Жамоа "Чиғатой"да истиқомат қилади. Тез орада ушбу йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси октябрь ойида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Бугун ушбу мусобақа финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мезбон сифатида "A" гуруҳида Индонезия, Камбоджа ва Эрон билан куч синашадиган бўлди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia