UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  1 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  1 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  11 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  3 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  37 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  17

Ўзбекистон U-17 термасининг Марокаш билан ўйнаши тасдиқланди Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 термасининг Марокаш билан ўйнаши тасдиқланди

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Туркияда йиғин ўтказишини ва у ерда марокашлик тенгдошларига қарши баҳс олиб боришини тасдиқлади.

Индонезияда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишига саноқли ойлар қолди. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мундиалга тайёргарлик режасига кўра, 4-14 сентябрь кунлари Туркияда йиғин ўтказган ҳолда марокашлик футболчиларга қарши тўп суради. 

ЎФА раҳбарияти мазкур йиғин олдидан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Учрашув аввалида олдимизда турган йирик мусобақа — Жаҳон чемпионатининг масъулияти ҳақида фикр билдирилди. Ҳар бир футболчи профессионаллик, ватанпарварлик, интилиш ва меҳнацеварликни ўзида мужассам қилган ҳолда майдонга тушиши кераклиги айтилди. 

ЎФА раҳбарияти мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиғи, тикланиши ва витаминизациялаш жараёнига жиддий эътибор бериш, юқори даражада тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди", - деб ёзилади ЎФА баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бу борада сайтимизда 1 сентябрь куни хабар бергандик.

Эшитдик-да! Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади ва Марокаш билан ўйнайди  

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика