

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа Беларус, Япония ва Польша ўсмирларига қарши баҳс олиб боради. Барча учрашувлар “ЖАР” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Қуйида мусобақа тақвими билан танишиш мумкин:
1 июнь
10:00 Ўзбекистон U-15 — Япония U-15
18:00 Беларус U-15 — Польша U-15
3 июнь
10:00 Беларус U-15 — Япония U-15
18:00 Ўзбекистон U-15 — Польша U-15
5 июнь
10:00 Польша U-15 — Япония U-15
18:00 Ўзбекистон U-15 — Беларус U-15
Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-15 терма жамоаси шу йилнинг 17–23 апрель кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказилган Development Cup–2017 халқаро турнири ғолибига айланганди.



