Ўзбекистон U-15 терма жамоаси туркийзабон давлатлар мусобақасида қатнашади

Sherzod Nurmatov
18 сен 2024, 11:58
Жорий йилнинг май ойида туркийзабон давлатлар футбол ассоциациялари мутасаддилари иштирокидаги учрашувда ўсмирлари ўртасида илк бор U-16 турнири ташкил этилиши маълум қилинган эди.

29 сентябрь – 6 октябрь кунлари Туркия мезбонлиги остида илк турнир ўтказилади. Унда Озарбайжон, Қирғиз Республикаси, Ўзбекистон, Туркманистон, Туркия ва Грузия (меҳмон жамоа) иштирок этади. 

"А" гуруҳи

Туркия

Туркманистон

Озарбайжон


"B" гуруҳи 

Қирғиз Республикаси

Ўзбекистон

Грузия


Мусобақада Сергей Чигодаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси иштирок этади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати