UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  1 17:58Про лига. 1-тур ўйинлари саналари маълум  1 17:27АПЛ клуби “Ювентус" ҳужумчисини трансфер қилишга тайёр  1 16:49Гвардиола дисквалификация туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади  2 16:13"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин  14 15:44Футболнинг нони қаттиқ  3 15:21"Футбол олами". Маош йўқми? Ўйнамаймиз!   0 15:18Мирзаев, Мўминжонов, Ортиқов, Қиличев... "Металлург" раҳбарияти ва мураббийлар штаби таништирилди  1 15:06"Машъал" – "Қизилқум" учрашуви Ғузорда ўтказилмайди  2 14:34Эмери "Астон Вилла"дан кетиши мумкин  6 13:41Натан Аке "Барселона"га ўтиши мумкин  6 13:07Тиагу Мотта "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин  2 12:28"Бавария" ва "Интер" Германия терма жамоаси вингерига даъвогарлик қилмоқда  0 11:28МЮ хавбек Таверньени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:46Суперлига. 3-тур ҳакамлари маълум. Марказий учрашувларни кимлар бошқариб боради?  13

Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди Янгиликлар

Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди

Теглар :  FantasyFootball
Ўзбек футбол мухлислари учун ажойиб хушхабар! Fantasy Football лойиҳаси Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари учун илк бора расман ишга туширилади.

Яқин кунларда Лига ҳамда World of Fantasy Football компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми олдидан Fantasy  – Ўзбекистон Суперлигаси лойиҳаси ишга туширилади. Fantasy Football ихлосмандлари эса янги мавсумда Суперлига баҳсларида беллашиш имкониятига эгадирлар.

Ўзбекистон Суперлигаси клублари учун қишки трансфер ойнаси ёпилгандан сўнг ҳамда Суперлига клублари таркиблари шакллантирилгач Фантасй – Ўзбекистон Суперлигаси лойиҳаси расман старт олиши режалаштирилган. Лойиҳа старти, аниқ санаси яқин кунларда эълон қилиниши кўзда тутилган.

Таъкидлаш лозим, Fantasy Football – футбол жамоатчилиги орасида жуда оммабоп ҳамда қизиқарли лойиҳа ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам ушбу лойиҳага бефарқ бўлмаган мухлислар, қизиқувчилар кўплаб топилади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Суперлигаси учун ҳам Fantasy Football яратиш ҳақида кўплаб саволлар ва сўровлар бор эди. Лига ушбу лойиҳага қизиқиш билдирди ҳамда World of Fantasy Football компанияси билан ҳамкорликда уни ишга туширадиган бўлди.

Футбол ишқибозлари Ўзбекистон Суперлигаси учун махсус платформа - uzfantasy.com сайтига кириб рўйхатдан ўтишлари ва ўз жамоаларини шакллантиришлари мумкин. Таъкидлаш жоиз, айни дамда барча жамоалар таркиблари тўлиқ кўринишда эмас ва қишки трансферлар ойнаси тугаши билан тўлиқ ҳолга келади. Шунингдек, яқин кунларда ташкилотчилар ушбу сайтнинг мобил иловасини ишга туширишни режалаштирган. Айни дамда мобил иловалар ишга туширилишининг якуний босқичида ва бу хақда яқин орада хабар берилади.

Fantasy Football нима?

Fantasy Football – Футбол мухлислари учун виртуал жамоалар билан ўйналадиган онлайн-ўйин. Бунда мухлислар томонидан реал футболчилардан тузиладиган виртуал жамоалар ўзаро беллашади. Ушбу беллашувларда мухлислар тузган жамоадаги футболчилар реал чемпионатда йиғадиган очколари – гол, ассист, қуруқ ўйинлар каби кўрсаткичларда рақобатлашади. Якунда энг кўп очко олган иштирокчи ғолиб бўлади.

Fantasy Football асосий қоидалари
Таркиб шакллантириш – Менежер ўзи учун белгиланган лимитда (100 сўм) ўз таркибини жами реал клублардан 15 нафар футболчи олиш билан шакллантиради. Бунда одатда 2 нафар дарвозабон, 5 нафар ҳимоячи, 5 нафар яримҳимоячи ҳамда 3 нафар ҳужумчи таркибда бўлиши кўзда тутилади.

Чеклов – Маълум клубдан ўйинчи олишга лимит қўйилади. Бунда, бир клубдан кўпи билан 3 футболчи олишга рухсат этилади.

Дедлайн – Якуний таркибни йиғиш энг кечи билан келаётган тур ўйинига 120 дақиқа қолганида амалга оширилиши керак.

Трансферлар –
Ҳар тур олдидан менежер ўз таркибига белгиланган миқдорда янги футболчи олиши мумкин.

Fantasy Football – Ўзбекистон Суперлигаси учун тартиб-қоидалар ишлаб чиқилган бўлиб, у ушбу лойиҳа учун яратиладиган махсус платформада ҳавола этилади.

Таъкидлаш лозим, мавсум якунларига кўра юқори учликка кирган совриндорлар учун махсус совғалар тақдим этилади.

1-ўрин. Ғолибга келаси йилда Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё Кубогига 2 кишилик чипта.
2- ўрин. Сўнгги русумдаги Iphone смартфони.
3- ўрин. Sony Playstation 5.

Шунингдек, Суперлиганинг турли турларида энг кўп очко йиға олган менежерларга Суперлига юлдузлари дастхати туширилган либослар ва бошқа шунга ўхшаш совғалар бериб борилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

   
18 фев 23:36:56
Akbar Mirzayev
Салом нега нефчидан уйинчилар йук пуллик трансферов хакида малумот йук еки хали тулик масми
   
18 фев 21:51:46
Ulugbek....
Bu oʼyindi man yaxshi tushunaman. Lekin Neftchini 1 ta ham oʼyimchisi yoʼq. Tranfer oynasi qachon tugedi. Kech qomemizmi jamoa yigʼgani
   
18 фев 19:58:35
Rashidhon Tursunov
Хаммага Бир хил имконят бериш керак .Хар Бир труда 3та трансфер россияни спортс.ру каби. Пуллик трансфер булмаслиги керак нохолис булади.
   
18 фев 19:56:14
Баходир Джурабоев
Nega Neftchi oyinchilari yoʻq ular yetimi
   
18 фев 14:16:28
nerazzuri
Zoʻr boladi lekin , biroq loyiha biroz kechikmoqda.
   
18 фев 14:13:50
Каримжон Матхолиқов
Тушунмаган бўлсам хам пилюс босиб қўйўрдим.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика