UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  3 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Ўзбекистон Суперлигаси-2021. Энг қиммат футболчилар ТОП-10 Янгиликлар

Ўзбекистон Суперлигаси-2021. Энг қиммат футболчилар ТОП-10

Суперлиганинг янги мавсуми бошланишига жуда оз вақт қолди.

Шу ўринда бўлажак мавсум бошланишидан олдин футболчиларнинг трансфер нархларига эътибор қаратишга қарор қилдик.

Чемпионатимизни Жалолиддин Машарипов (2 миллион евро), Игорь Сергеев (1 миллион 500 минг евро), Достонбек Ҳамдамов (1 миллион 200 минг евро) ва Бобир Абдихолиқов (900 минг евро) каби нархи қиммат футболчилар тарк этишди. Энди "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчисига айланди. Transfermarkt порталига кўра, Ҳамробековнинг айни пайтдаги трансфер нархи 1 миллион еврога тенг.



Кейинги икки ўринни ҳам "Пахтакор" вакиллари банд этишган. Ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг трансфер қиймати 900 минг еврога баҳоланмоқда. Яқинда "Шерлар" билан шартнома тузган Сардор Рашидовнинг нархи эса 850 минг еврога тенг. 



"Бунёдкор" етакчиси Нурилло Тўхтасиновнинг нархи 800 минг евро деб қайд этилган. Ўтган мавсум чемпионат тўпурари бўлган Драган Чераннинг нархи тушган ва энди 750 минг еврога тенг. Футболчининг трансфер нархи унинг ёши ўтиши билан тушиб боради, шу боис Черан кўп гол урганига қарамай нархи туширилган.



Фарруҳ Сайфиевнинг нархи Черан билан бир хил - 750 минг евро.

Сардор Собирхўжаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Элдорбек Суюнов, Игорь Голбан, Азизбек Турғунбоев, Йован Жокич ва Егор Кримецнинг нархлари тенг - 700 минг евро.

 




Реклама



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика