

"Мухлислар меҳрини қозонган ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев билан шартнома имзоланди.
Маълумки, футболчи жорий мавсумни “Нефтчи”да бошлади ва иккинчи даврада “Навбаҳор”да тўп тепди.

Маълумот учун, Жамшид 1996 йилнинг 3 октябрь санасида Тошкентда таваллуд топган. 2014 йилдан 2018 йилгача “Пахтакор”да ўйнаган. 2019 ва 2021 йиллари “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган. 2022-2024 йилги мавсумларни эса “Навбаҳор”да ўтказган", – дейилади хабарда.
Болтабоев якунланган мавсумда наманганликлар сафида 27 учрашувда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассист қайд этди.
Аввалроқ хавбек фаолиятини "Андижон"да давом эттириши ҳақида хабар берган эдик.



