

30 ноябрда Тошкентда йиғиладиган жамоа 2-14 декабрь ва 19-28 декабрь кунлари Дубайда йиғин ўтказади. 2-9 январь кунларига мўлжалланган якуний йиғин ҳам Дубайда ўтиши мўлжалланган. Кейин олимпиячиларимиз Дохага йўл олади ва 13 январда Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши учрашув билан Осиё Кубогидаги иштирокини бошлайди.
"Терма жамоалар маркази" олиб борган музокаралар якунида жами 7 назорат учрашуви ташкил этилишига эришилди.
Рақиблар ва ўйинлар саналари қуйидагича:
7 декабрь - "Ал Васл" (БАА)
13 декабрь - Япония
20 декабрь - КХДР
23 декабрь - БАА
27 декабрь - Қатар
4 январь - Хитой
6 январь - Иордания



