UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда илк машғулотини ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда илк машғулотини ўтказди

Келаси йилнинг январь ойида Таиландда U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида бўлган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. 9 октябрь куни эрта тонгда Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз Тошкент – Инчхон йўналиши билан Жанубий Кореяга етиб келди ва Хвасон шаҳридаги “Rumir” меҳмонхонасига жойлашди. Тушдан сўнг эса Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан бўладиган илк ўйин ўтказилувчи “Hwaseong Sports Complex” аренаси майдонида машғулот ўтказилди.

10 октябрь куни эса илк ўйин олдидан расмий машғулот ҳамда ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Таъкидлаш жоиз, Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув 11 октябрь куни “Hwaseong Sports Complex” аренасида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:35да, Тошкент вақти билан эса соат 16:35да бошланади. Учрашув Кореянинг KBS телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.

Қуйида машғулот жараёнидан видеолавҳани ва фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:




Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика