Ўзбекистон МТЖ ўйинолди машғулот ўтказди

Tolibjon Qosimov
27 мар 2017
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдкор" стадионида Қатар билан баҳсдан олдин расмий ўйин олди машғулотни ўтказди.

Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоа соат 17:00дан ўз машғулотини бошлади. 

Станислав Андреев, Александр Мерзляков ва Достон Ҳамдамовлар терма жамоа сафида шуғулланишмоқда. Виталий Денисов ва Ислом Тўхтахўжаев футболчилар сафида йўқ. Эртага Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ўйин соат 18:00да бошланади. 




Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia