UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  14 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Африка қитъаси вакили билан баҳс юритиши мумкин Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Африка қитъаси вакили билан баҳс юритиши мумкин

Айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Жанубий Африка Республикасига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашиши эҳтимоли мавжуд. 

ЖАР термаси бош мураббийи Хуго Брос сешанба кунги Ботсвана билан ўйиндан (1:0) кейин буни тасдиқлади.

"Биз 14 ноябрдан 20 ноябргача бирга бўламиз ва иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушамиз.

Айни пайтда музокаралар давом этмоқда. Умид қиламанки, биз Буркина-Фасо ва Ўзбекистонга қарши ўйнашга муваффақ бўламиз", – деди бельгиялик мутахассис.

Брос Буркина-Фасо ва Ўзбекистон идеал рақиблар бўлади, деб ҳисобламоқда. 

"Эҳтимол, биз Буркина-Фасо билан уйда ва Ўзбекистон билан эса Дубайда баҳс олиб борамиз".

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец қўл остидаги миллий жамоамиз 20-27 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда ташкил этган ўқув-машғулот йиғинида Камерун (2:0) ва Коста-Рика (1:2) билан баҳсда иштирок этди.

Олдинроқ Ўзбекистон ноябрда УЕФА вакили билан ўйнаши ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика