

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Чкалов Кубоги” мусобақасида иштирок этади
Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида ҳам яна бир халқаро турнирда қатнашади. 4-8 сентябрь кунлари Индонезияда 4 та терма жамоа иштирокида халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда ғолиблик учун Индонезия, Ироқ, Хитой Тайпейи ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари баҳс олиб боришади.
Мусобақа тавқими:
6 сентябрь
Ироқ – Ўзбекистон
7 сентябрь
Индонезия – Ўзбекистон
8 сентябрь
Ўзбекистон – Хитой Тайпейи



