Ўзбекистон - Ливан учрашуви СПОРТ телеканалида намойиш этилмайди

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2018, 11:12
Бугун Брисбен шаҳрида Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Мухлислар диққатига! Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугун Ливанга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйини "Спорт ТВ" телеканалининг Youtube'даги расмий канали орқали трансляция қилинади.

Трансляцияни томоша қилиш учун мана бу ҲАВОЛАГА ўтиш керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Ливан учрашуви Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади. Учрашувни "Спорт ТВ" шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов бевосита стадиондан шарҳлаб боради.


ЎФА матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia