UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Фермин, Рэшфорд ва Беренгер асосийда!  0 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  5 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  2 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  210 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  5

Ўзбекистон кубоги. Пенальти белгиланган ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" "Андижон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Пенальти белгиланган ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" "Андижон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Андижон" учрашуви якунланди.

"H" гуруҳ

“Навбаҳор” – “Андижон” 2:1

21-апрель, якшанба. 16:30. “Марказий” стадиони.

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Шоҳруҳ Мақсудов

Захира ҳаками: Ғайрат Жўраев

ВАР ҳаками: Азиз Асимов

АВАР ҳаками: Шоҳруҳ Аъзамов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 1:0 — 20, Тома Табатадзе (пенальти), 2:0 — 59, Йован Жокич (Тома Табатадзе), 2:1 — 87, Армин Бошняк.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (с), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (6. Иброҳим Йўлдошев, 79), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (21. Гиорги Никабадзе, 83), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов.

Захира: 21. Александр Лобанов, 8. Сияваш Ҳақназари, 19. Шерзодбек Абдулбўриев, 24. Достонбек Абдулҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 33. Шодиёр Шодибоев, 71. Наврўзбек Иминжонов.

"Андижон": 72. Игор Литовка, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Эсонов (51. Лука Згурски, 82), 8. Фарҳодбек Бекмуродов, 10. Илҳом Абдуғаниев (9. Леван Арвеладзе, 56), 13. Сардор Азимов, 15. Владимир Бубаня (с), 17. Фарҳоджон Соҳибжонов (31. Демир Имери, 87), 28. Исломбек Маматказин, 71. Бектемир Абдуманнонов (94. Армин Бошняк, 56), 77. Рустам Турдимуродов (14. Абдураҳмон Комилов, 82).

Захира: 1. Элдор Адҳамов, 19. Суҳроб Бердиев, 21. Илдар Маматказин, 66. Илҳомжон Алижонов.

Огоҳлантириш: Илҳом Абдуғаниев (46), Бектемир Абдуманнонов (51), Фарруҳ Сайфиев (70), Владимир Бубаня (89).

Четлатиш: Сардор Азимов (74)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

Бугунги ўйинга 11153 мухлис ташриф буюрди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. Гол! "Навбаҳор" жарима майдонига узатилган тўпни қабул қилиб олган Армин Бошняк икки ҳимоячини доғда қолдириб, рақиб посбонининг оёқлари орасидан тўпни ўтказди.

86. Ўйинда кичик тўхталиш юзага келди.

79. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш: Йўлдошев Собиржоновни алмаштирди.

74. Четлатиш. Азимов "Навбаҳор" футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун дастлаб сариқ карточка билан жазоланди. Ҳакам ВАРни кўрди ва сариқ карточкани бекор қилиб, Азимовни майдондан четлаштирди.

70. Огоҳлантириш. Сайфиев "Андижон" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

67. Зарба. Ҳамробековнинг зарбасига аниқлик етишмади.

59. Гол! Искандеровнинг қанотдан узатган тўпи Табатадзе орқали Жокичга етиб борди. Мезбонлар футболчиси эса "Навбаҳор"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди!


56. "Андижон" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

55. Фоль. Бекмуродов рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди.

51. Огоҳлантириш. Абдуманнонов ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди.

50. Зарба. Исмоиловнинг пасидан сўнг Жокич 15 метр масофадан тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади, аммо унинг йўналиши аниқ бўлмади.

46. Огоҳлантириш. Илҳом Абдуғаниев майдон марказида Аброр Исмоиловни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Зарба. Исломбек Маматказиннинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Зарба. Азимовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Ўткир Юсупов эгаллаб олди.

38. Абдуманнонов чап қанотдан катта тезликда олдинга борди ва жарима майдонига узатма амалга оширди. Юсупов тўпни эгаллаб олди.

37. Зарба. "Навбаҳор" футболчисининг яқин масофадан йўллаган зарбасини Ғуломов оёқлари билан қайтарди.

35. Зарба. Бурчакдан узатилган тўпга Бубанья бош билан зарба йўллади, дарвоза чизиғи устида турган Болтабоев бош билан тўпни қайтарди.

34. Фоль. Исмоилов Турдимуродовни йиқитди.

31. Фоль. Майдон марказида "Андижон" футболчисига нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

29. "Навбаҳор"нинг ҳужумидан сўнг тўп Собиржоновга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

23. Зарба. Абдулвоҳид Ғуломовнинг 30-35 метрлардан йўллаган жарима зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

20. ГОЛ! Тома Табатадзе 11 метрли нуқтадан "Анджион" дарвозасининг марказига аниқ зарба йўллади!


18. Пенальти. "Андижон" дарвозасига пенальти белгиланди. Аброр Исмоиловни Илҳом Абдуғаниев ўз жарима майдони ичида қоидабузарлик билан тўхтатди.

12. Зарба. Искандеровнинг жаримадан узатган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

10. Фоль. Эсановга нисбатан қоидабузарлик ишлатилди.

5. "Навбаҳор" рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо Табатадзе ҳужумда қоидабузарлик содир этгани учун гол инобатга олинмади.

3. Зарба. Жамшид Болтабоевнинг қанотдан узатган тўпи "Андижон" дарвозаси юқорисидан ўтиб кетди.

1. Учрашув бошланди.

"Навбаҳор" кўк, "Андижон" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика