UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  4 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64

Ўзбекистон ЖЧ-2026'га йўлланма олиши учун нечта босқичдан ўтиши лозим? Янгиликлар

Ўзбекистон ЖЧ-2026'га йўлланма олиши учун нечта босқичдан ўтиши лозим?

Осиё футбол конфедерацияси ЖЧ-2026 саралаш босқичи форматини тақдим қилди.

Финал босқичидаги квоталар сони кўпайганига (4 та жамоа ўрнига 8 та) қарамай, турнир формати соддалаштирилмаган.

Биринчи саралаш босқичида ФИФА рейтингининг энг қуйи қисмида бораётган 22 та жамоа қуръа бўйича 11 жуфтликка бўлинган ҳолда уй ва сафар тизимида ўзаро беллашади. Мазкур жуфтликлар ғолиблари иккинчи босқичга йўл олади, мағлубиятга учраган жамоалар эса кейинги саралаш турнирини кутишга мажбур.

Иккинчи босқичда 36 та жамоа (ФИФА рейтингидаги энг яхши 25 жамоа + биринчи саралаш босқичининг 11 ғолиби) 4 тадан 9 гуруҳга бўлинади. Учрашувлар икки давра давомида бўлиб ўтади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган термалар, жами 18 та жамоа учинчи босқичга йўл олади.

Учинчи босқичда ушбу 18 жамоа ҳар бири 6 тадан ташкил топган уч гуруҳга бўлинади. Учрашувлар икки давра мобайнида ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан энг юқори ўринларни эгаллаган икки терма, жами 6 жамоа тўғридан-тўғри ЖЧ-2026 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Мундиал чиптасини тақдим этувчи қолган 2 та йўлланма ва қитъалараро плей-офф босқичидаги 1 та йўлланма тўртинчи босқичда ўйналади. Учинчи босқичда гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган термалар, жами 6 та жамоа ушбу босқичда иштирок этади. Тўртинчи босқичда 6 жамоа учтадан иккита гуруҳга бўлинган ҳолда бир давра давомида ўзаро тўқнаш келади. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри финал босқичига йўл олади. Иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар эса қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун курашади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика