Ўзбекистон ҳакамлар маркази: "Андижон" - АГМК учрашувида бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига тоза пенальтини қўймаган

Narzulla Saydullayev
6 сен 2022
Ўтган ҳафта Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Андижон" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу баҳснинг 55-дақиқасида мезбонлар ҳужуми вақтида тўп ўз жарима майдони ичида турган Санжар Турсуновнинг қўлига тегади. Бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб ҳисоблаб ўйинни давом эттиради.

Бироқ Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази экспертлар комиссияси учрашув ҳаками Виктор Серазитдинов ўша вазиятда АГМК дарвозасига пенальти белгиламай хато қилган деган хулосага келган.

Эслатиб ўтамиз, ўша ўйинда АГМК якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia