Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогига йўл олмоқда
21 янв 17:54
Янгиликлар
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогига йўл олмоқда
2026 йилнинг 27 январидан 6 февралига қадар давом этадиган Осиё Кубогида вакилларимизни жиддий синовлар кутмоқда.
Гуруҳдаги рақиблар ва манзил
Терма жамоамиз "C" гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида қуйидаги рақибларга қарши паркетга чиқишади:
Япония (4 карра Осиё чемпиони)
Тожикистон
Австралия
Баҳслар Жакартадаги муҳташам "Jakarta Arena" (16 500 томошабин) ва "Jakarta International Velodrome" (8 500 томошабин) спорт мажмуаларида бўлиб ўтади.
Делегация таркиби ва мураббийлар штаби
Делегация раҳбари: Рустам Зупаров
Бош мураббий: Нодир Элибоев
Дарвозабонлар мураббийи: Витор Вианна
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Тейшера Моурисио
Ўзбекистон терма жамоасининг якуний таркиби (14 футболчи):
Дарвозабонлар: Шавкат Ибрагимов («Oil Star»), Аббос Элмуродов («BMB PFC»)
Ҳимоячилар: 3. Илҳомжон Ҳамроев («Oil Star») 4. Суннатилла Жўраев («Nasaf») 5. Анасхон Раҳматов («Nasaf»)
Қанот ўйинчилари: 6. Шахрам Фахриддинов (ОКМК) 7. Хайрулла Солихов (ОКМК) 8. Самариддин Беркинов («Oil Star») 9. Аброр Ахмедзянов (SQB) 10. Акбар Усмонов (SQB) 11. Ихтиёр Ропиев («Nasaf») 12. Элдор Нигматов («Локомотив»)
Ҳужумчилар: 13. Музаффар Аҳаджонов («BMB PFC») 14. Элбек Тўлқинов («Oil Star»)
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада кучли тўртликдан жой олган жамоалар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар