

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин терма жамоамиз баҳс якунига 33 сония қолганида гол ўтказиб, мағлубиятга учраганди.

"A" гуруҳида Ўзбекистон 6 очко билан 2-ўринни олди. Таиланд эса 7 очко билан пешқадамга айланди. Алоҳида айтиш лозим, тўплар фарқига кўра Ўзбекистон +12, Таиланд эса +3 натижани қайд этди.

"B" гуруҳида Эрон 7 очко билан 1-ўринни банд этган бўлса, Миср 4 очко билан 2-ўринни эгаллади.
Энди футзалчиларимиз 29 июль куни ярим финал учрашувида "B" гуруҳи ғолиби Эрон термасига қарши ўйнаса, "A" гуруҳи пешқадами Таиланд Миср билан беллашади.



