Баҳодир Аҳмедов: "Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик ва қўпол хатоларга йўл қўйдик"
29 июл 2021 15:34
Янгиликлар
Баҳодир Аҳмедов: "Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик ва қўпол хатоларга йўл қўйдик"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси "Continental" халқаро турнири ярим финалида Эрон билан ўйнади (5:7)
Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ЎФА матбуот хизматига фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало Эрон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ажойиб ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Йигитларимиз жуда яхши ҳаракат қилишди. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик ва қўпол хатоларга йўл қўйдик. Афсуски, якунда мағлубиятга учрадик. Эндиликда керакли хулосаларни чиқарамиз. Эрон билан кучли ўйин кўрсатдик, дея оламан",- дейди Баҳодир Аҳмедов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар