Футзал. Ўзбекистон «Continental» халқаро турнирида 3-ўрин учун Миср билан беллашади

Alisher
29 июл 2021
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланддаги «Continental» халқаро турнирининг ярим финал учрашувини ўтказди.

Эрон вакилларига қарши кечган баҳс якунида футзалчиларимиз 7-5 ҳисобида мағлубиятга учради. Таиланд ва Миср терма жамоалари ўртасида ўтган навбатдаги ярим финал ўйинида эса таиландликлар 3-2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турнир регламентига кўра, футзал терма жамоамиз эртага 3-ўрин учун ташкил этиладиган баҳсда Миср вакиллари билан куч синашади. Мазкур учрашув юртимиз вақти билан соат 11.00 да старт олади.

“Continental” халқаро турнири

3-ўрин учун баҳс

30.07.2021 | 11.00

Ўзбекистон - Миср


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz