

Ҳусниддин Нишонов, Музаффар Аҳаджонов ва Анасхон Раҳматов терма жамоа физиотерапевти Александер Анхолето "Черно" билан бирга олдин олган жароҳатларини даволашмоқда.
Даврон Чориев шахсий сабабларга кўра ушбу йиғинни ўтказиб юбормоқда. Унинг ўрнига мураббийлар штаби йиғинга Асли Муҳаммадиевни чақиришган.
Дилшод Раҳматов эса машғулотлар вақтида жароҳат олди ва Япония билан ўйинларда иштирок эта олмайдиган бўлди.
Машраб Одилов ва Ихтиёр Ропиевда кичик жароҳат бор, аммо улар Японияга қарши баҳсга тайёр бўлишлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги Осиё чемпиони Японияга қарши ўртоқлик ўйинлари 22 ва 23 ноябрь кунлари Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Иккала учрашув ҳам 19:00да старт олади. Аренага кириш бепул.



