UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  5 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  6 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  2 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  1 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  11 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  5 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  16 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  3 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  3 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  14 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  28 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  11

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Зўр ТВ” телеканали билан ҳамкорликда “Футбол шоу” лойиҳасини йўлга қўйди Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Зўр ТВ” телеканали билан ҳамкорликда “Футбол шоу” лойиҳасини йўлга қўйди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Зўр ТВ” телеканали ҳамда “Тасвир” газетаси билан биргаликда юртмизда футболни оммавийлаштириш, футболчи бўлишни орзу қилган, аммо ушбу орзусига етиша олмаган ёшларни ниятларига етишлари йўлида имконият яратиш мақсадида янги лойиҳани йўлга қўйди.

Мамлакатимиздаги 17 ёшдан 20 ёшгача бўлган, футболчи бўлишни орзу қилган ёшлар ушбу лойиҳада иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун “Тасвир” газетасини сотиб олиб, газетада чоп этилган купонни тўлдиришлари ҳамда ўша ерда кўрсатиб ўтилган манзилга почта ёки “Телеграмм” тармоғи орқали юборишлари лозим бўлади. Лойиҳа иштирокчилари сони чекланмаган.

Купон юборган иштирокчилар ҳудудларга бўлинган ҳолда вилоятлар миқёсида, танлов асосида саралаб олинади. Танловда ҳакамлар томонидан иштирокчилар турли футбол машқлари ҳамда синовлари орқали синовдан ўтказилади. Ҳар бир вилоятдан 18 нафар футболчи бўлиш истагидаги ёшлар кейинги босқичга йўлланма олиш имконига эга.

Ҳар бир худуддан саралаб олинган футболчилар сўнгги босқичда Тошкент шаҳрида қайтадан синовдан ўтказилади ҳамда улар орасидан энг кучли 23 футболчи танлаб олинади. Ушбу ғолиб футболчилар Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ташкил этиладиган “Футбол шоу” дастурида Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашувни терма жамоаларимиз мураббийлари кузатиб боришади ва иқтидор эгаларини танлаб олишади.

“Футбол шоу” лойиҳасида иштирок этиб, ўз имкониятингизни синаб кўринг!

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика