Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФК мураббийлик конвенциясининг Про даражаси ва ОФК Elite Youth дастурининг 3 юлдузли даражаси билан тақдирланди

Administrator
1 ноя 2023
Қатарда Осиё футбол конфедерациясининг йил якунларига бағишланган маросимлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФК мураббийлик конвенциясининг Про даражаси ва ОФК Elite Youth дастурининг 3 юлдузли даражаси билан тақдирланди. Elite Youth 3 юлдузли даражаси кенг доирадаги хизматлар, юқори даражадаги инфратузилма ҳамда муваффақиятли натижалар учун тақдим этилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда мураббийлар учун ОФКнинг Про лицензияларини тақдим этувчи ўқув-курсларини давом эттиришга имкон берадиган махсус диплом топширилди. Дипломларни ОФК раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифадан ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов қабул қилиб олди.


AdministratorМуаллиф
Манба: ufa.uz