UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  0 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  5 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  1 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  3 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  7 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  6

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018га чиқа олмади Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018га чиқа олмади

Теглар :  Аёллар футболи
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун, 9 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 3-турида мезбон КХДР термасига қарши баҳслашди.

КХДР пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон аёллар термаси 3 ўйиндан кейин 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. КХДР 4 та ўйин ўтказган ҳолда 10 очко билан 1-ўринни сақлаб турибди.

Мусобақа қоидаларига кўра, фақатгина гуруҳ босқичида зафар қучган терма жамоа Осиё Кубоги–2018 турнирининг финал босқичига йўлланма олади. Ўз гуруҳида ғалаба қозонган терма жамоалар Япония, Австралия, Хитой (Осиё чемпионати–2014 якунига кўра энг юқори рейтингга эга бўлган жамоалар) ҳамда Иордания (турнир мезбони)га қўшилади.

Гуруҳдаги ягона мағлубият Шерали Бобоқулов жамоасининг Осиё Кубоги–2018 мусобақаси финал босқичига чиқишига тўсқинлик қилди. Ўзбекистон аёллар термаси Жанубий Кореяга қарши ўйин натижасидан қатъи назар гуруҳда 1-ўринни эгаллай олмайди. “B” гуруҳида 1-ўрин учун курашни КХДР ва Жанубий Корея олиб боради.  

Осиё Кубоги–2018 саралаши
“B” гуруҳи, 3-тур
7 апрель, жума

КХДР – Ўзбекистон 4:0
Голла
р: Ким (28, 90), Санг (54, 65)

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика