UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  0 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  5 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  10 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  11 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5

Ўзбекистон аёллар термаси ўртоқлик ўйинида БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси ўртоқлик ўйинида БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Айни вақтда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча, 9 март куни БАА аёллар термасига қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой кечган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Маҳлиё Сарикова ва Лианна Нарбекова хет-трик қайд этган бўлса, Людмила Карачик ва Камола Рисқиева ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

12 март куни Ўзбекистон аёллар термаси БААга қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур учрашувлар ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

БАА саралашнинг “А” гуруҳидан ўрин олган ҳамда финал босқичи йўлида Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ ва Тожикистон аёллар терма жамоасига қарши куч синашади.

Ўртоқлик ўйини
Дубай, БАА
9 март, пайшанба

Ўзбекистон – БАА — 8:1

Голлар:
Рисқиева (33), Карачик (49), Нарбекова (50, 56, 60), Сарикова (58, 67, 77)

Ўзбекистон:
Лайло Тиловова, Зумрад Назарова, Холида Дадабоева, Юлдуз Набиева, Камола Рисқиева, Нозима Камолтоева, Мафтуна Шойимова, Феруза Турдибаева, Маҳлиё Сарикова, Лианна Нарбекова, Людмила Карачик.

Захира: Мафтуна Жонимкулова, Мавлуда Мунавварова, Дилдора Нозимова, Махфуза Туропова, Нилуфар Қудратова, Умида Зоирова, Ирода Турдалиева.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика