UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  0 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  2 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  5 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  0 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  1 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  6 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7 13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  1 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0

Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим" Янгиликлар

Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" клуби футболчиси Остон Ўрунов жароҳати қайталанишига нима сабаб бўлгани, "Бешиктош" томонидан қизиқиш ва Эрон Про лигаси жорий мавсуми якунлари хусусида фикрларини билдирди.

"Тикланишим унчалик яхши кечмади. Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим. Жамоа билан икки кун машғулот қилдим, аммо учинчи куни ўйинда жароҳатландим. Жисмоний тайёргарлигим яхши бўлмагани ўтган мавсумда асосий муаммомга айланди. Такрор-такрор жароҳатланишимнинг сабаби ҳам шу эди, мавсум бошланишидан олдин тўлиқ жисмоний шаклга кира олмадим.

"Персеполис"нинг мухлисиман ва бу жамоада қолиш имконияти мени жуда хурсанд қилди. Умид қиламанки, келгуси мавсумда бу йилгидан кўра яхшироқ натижа кўрсатаман. Жамоамиз ҳам яхшироқ ўйнаб, мухлисларимизни хурсанд қилади деб умид қиламан.

Журналистлардан "Бешиктош" менга қизиқаётгани ҳақида эшитдим. "Персеполис"дан кетишим ва Туркия Суперлигасида, айниқса, "Бешиктош" каби жамоада бўлишим ҳақидаги гапларни жиддий қабул қилмайман. Бутун эътиборим "Персеполис" билан эришиладиган ютуқларга қаратилган ва ҳозирги пайтда бошқа бирор жамоа ҳақида ўйлашни умуман истамайман. Мақсадим – "Персеполис" билан 2 йиллик шартномам мобайнида муваффақиятга эришиш ва мухлисларни хурсанд қилиш.

Биз, шубҳасиз, ўз заиф томонларимизни чуқур таҳлил қилдик ва янги мавсумгача уларни бартараф этиб, яна ғалабаларга эришамиз ҳамда чемпионликни қўлга киритамиз. Кўпчилик муваффақиятсизликка учрашимизда жамоа бош директорини айблади, аммо ишончим комилки, у (Ризо Дарвиш – таҳр.) мен ҳамкорлик қилган энг яхши бош директорлардан биридир. У ҳам бошқалар сингари жамоамизнинг ҳозирги аҳволидан ташвишда ва уни танқид қилиш мутлақо бефойда, аксинча, бу жамоага зарар келтириши аниқ", – деди Ўрунов.

24 ёшли вингер якунланган масум "Персеполис" либосида 25 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика