UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Қитъалараро кубок, ярим финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  1 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  2 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  4 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  6 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  14 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  8 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  12 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2

Ўзбекистон аёллар термаси иккинчи ўйинида ҳам БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси иккинчи ўйинида ҳам БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча, 12 март куни БАА аёллар термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Мазкур беллашувда Шерали Бобоқулов шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Маҳлиё Сарикова, Лианна Нарбекова, Людмила Карачик, Дилдора Нозимова, Маҳфуза Туропова муаллифлик қилди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 9 март куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида БАА термасини 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Мазкур учрашувлар ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради. Саралаш босқичиинг “B” гуруҳи учрашувлари 3–11 апрель кунлари КХДРда бўлиб ўтади.  

Шерали Бобоқулов қўли остидаги терма жамоа 14 март куни Тошкент шаҳрига қайтиб келади.

Ўртоқлик учрашуви
БАА, Дубай
12 март, якшанба

БАА – Ўзбекистон — 0:5

Голлар:
Сарикова, Нарбекова, Карачик, Нозимова, Туропова.

Ўзбекистон: Мафтуна Жонимкулова, Камола Рисқиева (Дилдора Нозимова), Ҳолида Дадабоева, Зумрад Назарова (Мафтуна Шойимова), Мавлуда Мунавварова (Юлдуз Набиева), Нозима Камолтоева (Ирода Турдалиева), Маҳфуза Туропова, Феруза Турдибаева, Маҳлиё Сарикова (Умида Зоирова), Лианна Нарбекова (Нилуфар Қудратова), Людмила Карачик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика