UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  17

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум

Кеча Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогининг 3-турида Бангладешни 4:0 ҳисобида таслим этди.

Ушбу ғалаба аёллар терма жамоамизга тарихда илк бор плей-оффда ўйнаш имконини тақдим этди.

Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби бошқа гуруҳлардаги ўйинлар натижаларига қараб аниқланади. Жамоамиз: 

а) 14 март куни “А” гуруҳи ғолиби — Корея Республикасига қарши майдонга тушиши мумкин;

б) ёки 15 март куни “C” гуруҳи ғолиби билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Чорак финал босқичи турнирнинг ҳал қилувчи паллаларидан бири ҳисобланади. Чунки Осиё кубогида энг яхши олти жамоа 2027-йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

Агар Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда ғалаба қозонса, мундиалга тўғридан-тўғри йўл олади. Ушбу босқичда имкониятни бой берган жамоалар 19-март куни ўтиш ўйинларида иштирок этиб, қолган йўлланмалар учун курашни давом эттиради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
10 мар 13:24:50
Haqiqat-2
arma2014 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракотух. Қизларимизни ажойиб натижа билан табриклайман!!! Лекин МТРК мутасаддиларига кўп саволлар бор. Асосий иш режаси ўзбек спортини ёритиш бўлган бу корхона кеча қизларимизнинг энг мухим ўйинини олиб бермади. Қизларнинг ғалабадан кейинги қувончларини фақат тг группаларда кўрдик. Бу жуда ачинарли.
Дўстмисиз, ака ёки ука эсда йўқ, лекин сиз анчадан бери сайт кузатувчиларидан бирисиза, Пахтакор мухлиси?! Коментларда олдин фаол эдиз, бундан 10 йиллар олдин... Насиб қилса, қизларимиз ҳам ЖЧга чиқишсин!
+1   
10 мар 10:28:10
arma2014
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракотух. Қизларимизни ажойиб натижа билан табриклайман!!! Лекин МТРК мутасаддиларига кўп саволлар бор. Асосий иш режаси ўзбек спортини ёритиш бўлган бу корхона кеча қизларимизнинг энг мухим ўйинини олиб бермади. Қизларнинг ғалабадан кейинги қувончларини фақат тг группаларда кўрдик. Бу жуда ачинарли.
   
10 мар 20:01:36
Баходир Абдуллаев
Flashscore сайт да қизларимиз плей-оффга чиқолмади деб маълумот берилди. Учинчи ўрин олган жамоаларнинг фақат юқорида турган жамоалари билан бўлган ўйинлар хисобга олинган экан, ва шунда қизларимиз тўплар нисбати бўйича плей-оффга чиқа олишмабди.
   
10 мар 20:00:38
Баходир Абдуллаев
Flashscore сайт да қизларимиз плей-оффга чиқолмади деб маълумот берилди. Учинчи ўрин олган жамоаларнинг фақат юқорида турган жамоалари билан бўлган ўйинлар хисобга илинган экан, в шунда қизларимиз тўплар нисбати бўйича плей-оффга чиқа олишмабди.
   
10 мар 17:52:32
db_076
Админ УХЛАМА!!! Кизларимиз чорак финалга ЧИКОЛМАДИ!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика