UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  5 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Ўзбекистон – Аргентина учрашувини жонли кўришни истайсизми? Янгиликлар

Ўзбекистон – Аргентина учрашувини жонли кўришни истайсизми?

2-3 февраль кунлари амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланган Аргентина футзал терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бу ўйинларга кириш чипталари сотуви давом этмоқда.

Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга.

Ушбу ўйинлар учун чипталарни iticket сайтидан онлайн харид қилиш мумкин. Чипталар уч хил категорияда чиқарилган бўлиб секторга қараб 50000, 65000 ва 100000 сўмдан сотилмоқда. 

"Ўзбекистон" спорт саройи ўз бағрига 2400 нафар томошабинни сиғдира олади. Championat.asia сайти маълумотига кўра, учрашувдан олдин ўша машҳур "Саҳар" гуруҳи яккахони Анвар Жўраев мухлислар учун ажойиб қўшиқлар гулдастасини тақдим этади. Бундан ташқари юртимиздаги футзал мусобақаларида ҳали бўлмаган лазер шоу ҳам намойиш этилади. Танаффус вақтида эса мухлисларни барабанлар шоуси кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги ўртоқлик ўйинлари 2 ва 3 февраль кунлари соат 18:30да бошланади.


Ҳозирда ўйин чипталари iticket.uz веб-сайтида, шунингдек, қуйидаги савдо шахобчалари ва кассаларда сотилмоқда:

- Афросиёб 4А, Grand Trade Бизнес Маркази, 1-қават (Соат 09:00дан - 19:00гача);
- “Ҳумо Арена” мажмуаси (Соат 10:00дан - 20:00гача);
- “Самарқанд Дарвоза” кўнгилочар савдо мажмуаси, 1-қават (Соат 10:00дан - 22:00гача);
- “Compass” кўнгилочар савдо мажмуаси, 1-қават (Соат 10:00дан - 22:00гача);
- Самарқанд шаҳри, Университет ҳиёбони, 1/4, Malika Prime меҳмонхонаси (Соат 09:00дан - 18:00гача).
- “Пахтакор” стадиони кассаси (Алишер Навоий номидаги кино саройи ёнида жойлашган касса - соат 10:00дан - 20:00гача).



Реклама



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика