UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   40 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  7 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  13 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  9

Аргентина футзалчилари ярим финал ҳақида нималар дейишди? Янгиликлар

Аргентина футзалчилари ярим финал ҳақида нималар дейишди?

Аргентина футзал терма жамоаси аъзолари Қозоғистонга (1:6) қарши кечган баҳсдан сўнг ярим финал босқичи ҳақида фикр билдириб ўтишди.

"Биз учун финалдан олдинги финал бўлди. Биз энг максимал ўйинимизни намойиш этдик. Фикримча биз ғалабага лойиқ эдик, айниқса кучли ҳимоя чизиғимиз бунга сабаб бўла олди. Кейинги учрашув ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Франция терма жамоаси мундиалларда биринчи маротаба иштирок этаётганига қарамай, жиддий натижага эришишга улгурди", - дея фикр билдирди Николас Сармиенто.

"Қийин учрашув ўтказдик. Қозоғистон дунёдаги энг кучли терма жамоалардан бири эканлигини исботлади. Менинг фикримча кейинги учрашув ҳам бугунги баҳсдек қийин кечади. Франция терма жамоаси ушбу мундиалда барчани ҳайратга солмоқда", - деди Клаудино.

"Биз мусобақадаги энг қийин учрашувни ўтказдик ва Қозоғистон мундиалда давомида биз тўқнаш келган энг кучли жамоа эди, лекин биз жуда яхши ва тартибли ўйин намойиш этдик ва ғалаба қозондик. Энг муҳими мусобақадаги юришимизни давом эттириш", - деди Боло Алемани.

"Мусобақанинг энг қизиқарли учрашувларидан бири ўтказилди. Аренада бўш ўриндиқ топа олмадим, мухлисларнинг катта қисми рақиб жамоани қўллаб қувватлаганига қарамай, мухлислар билан тўлган арена ўйнаш жуда ёқимли. Биз кучли рақибга қарши яхши тайёргарлик кўргандик ва бу бизга иш берди. Дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Игитага қарши ўйнаш осон эмаслигини ўзингиз кўрдингиз. Кейинги босқич - ярим финал. Финал йўлланмаси учун кечадиган баҳсда Франция терма жамоаси бизга рақиблик қилишини ҳозиргина билиб олдим. Французларни ўрганиб чиқамиз ва уларга қарши ҳам шундай яхши ва чиройли ўйин намойиш этамиз деган умиддаман", - дея фикр билдирди Пабло Таборда.

"Биз индивидуал жиҳатлама жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. Игитанинг ўзи жамоа қанчалик тажрибали футзалчиларга эга эканлигига исбот бўла олади. Биз ўйин давомида асосан ҳимояландик, аммо керакли вазиятларда ҳужумга ўта олдик. Ақлли ўйин намойиш этганимиз сабаб ғалаба қозона олдик деб ўйлайман. Нимчорак финал босқичидан бошлаб, мағлуб бўлган жамоалар уйларига жўнаб кетишмоқда. Биз эса ушбу мусобақа имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз. Ярим финалда ҳар бир хатонинг аҳамияти жуда катта бўлиши аниқ", - дейди Кевин Арриета.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Эслатиб ўтамиз, Аргентина ярим финалда Францияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 3 октябрь куни соат 20:00да "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика