UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  0 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  2 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  49 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Биз турнирда нафақат ўзимиз, балки Жаҳон чемпионатида тўп тепишни орзу қиладиган барча болакай, ҳаваскор ва маҳаллий футзалчи учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Биз турнирда нафақат ўзимиз, балки Жаҳон чемпионатида тўп тепишни орзу қиладиган барча болакай, ҳаваскор ва маҳаллий футзалчи учун ўйнаймиз"

Футзал бўйича ЖЧ ярим финали доирасидаги Франция – Аргентина баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи Матиас Лукуикс ва терма жамоа футзалчиси Пабло Таборда қатнашди.

"Франция жуда кучли жамоа ҳисобланади. Дебют иштирокидаёқ ярим финалга етиб келиши бу жамоанинг иштиёқи биздаги каби юқори эканлигидан далолат беради. 

Биз турнирда нафақат ўзимиз, балки Жаҳон чемпионатида тўп тепишни орзу қиладиган барча болакай, ҳаваскор ва маҳаллий футзалчи учун ўйнаймиз. 

Олдинда жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Масъулиятни ҳис қилиб турибмиз. Ғалаба қозониш учун жасоратни йўқотмасдан, ўз ўйинимизни намойиш этишимиз даркор. 

Францияда биз каби босимнинг йўқлиги биз учун кўпроқ хавф туғдиради. Ҳозирга қадар олдимизга қўйган вазифаларни уддаладик. Ушбу босқичда ҳам ғалаба қозонишимизга ишонаман", – деди Матиас Лукуикс.


"Ўйлашимча, гуруҳ босқичида энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Биз барча билган ва кутган Аргентина эмас эдик. Дарвозамиздан бир нечта гол ўтказиб юбордик. Гуруҳ босқичидан сўнг хатоларни муҳокама қилдик, машғулотларда буни тузатиш борасида ишладик, мураббийнинг биздан талаб қилаётган жиҳатларига кўпроқ эътибор қаратдик. Бу эса чорак финалда ўз исботини топди. 

Ўйин олдидан жамоавий бирга бўламиз, мате ичамиз, мусиқа тинглаймиз, карта ўйнаймиз. Бундай одатларни яхши кўрамиз. 

Биз ўзимизга ишонамиз. Мураббийлар штаби кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз ва бу ярим финалда ҳам иш беради деган умиддаман", – деди Пабло Таборда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика