UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  74 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8

Ўзбекистон 30 йиллик тарихий натижани такрорлади Янгиликлар

Ўзбекистон 30 йиллик тарихий натижани такрорлади

Бугун терма жамоамиз Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Тошкентда Гонгконг терма жамоасини йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этди.

Шу тариқа, "оқ бўрилар" мағлубиятсиз сериясини 11 та учрашувга етказиб олди ва 30 йиллик тарихий натижани такрорлади.

Сўнгги бор терма жамоамиз Рустам Акрамов бошчилигида 1994 йилда кетма-кет 11 та учрашувда мағлуб бўлмаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖнинг мағлубиятсиз серияси 2023 йилнинг 12 сентябрь ойидан бери давом этмоқда. Шу вақт орасида терма жамоамиз 10 та ФИФА мақомидаги учрашувда иштирок этиб, ҳеч бирида мағлуб бўлмаган.

Мағлубиятсиз серияни 13 та ўйин деб ҳам ҳисобласак бўлади, бироқ бу ерда Қирғиз Республикаси, Вьетнам ва Фаластинга қарши учрашувлар киритилмаган. Сабаби ушбу баҳслар ФИФА рейтингига таъсир қилмаган учрашувлар ҳисобланади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика