UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  5 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Ўзбекистон 23 март куни Сенегал билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон 23 март куни Сенегал билан ўйнайди

ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Жанни Инфантино билан учрашув чоғида Ўзбекистон терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишда амалий ёрдам беришни сўраган эди.

Жанни Инфантино бу борада Ўзбекистондан ёрдамини аямаслигини таъкидлаб ўтиб, буни амалда исботламоқда.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан Касабланка шаҳрида ўртоқлик ўйини ўтказади. Март ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, 23 март куни Касабланка шаҳрида Африканинг номдор терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчиси Сенегал терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилди.

Ушбу келишув амалга ошишида ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг ёрдами катта бўлганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Сенегал терма жамоаси ЖЧ-2018да “Н” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Польша, Колумбия ва Япония терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистон МТЖ Сенегал ва Марокашдан ташқари, шу йилнинг май ойида Эрон миллий терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишини эслатиб ўтиш даркор.

Миллий терма жамоа учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасидаги музокаралар давом этмоқда.

Рейтинг: +158   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика