UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Форлан: "Барселона"нинг Суарес билан қилган иши клубнинг кўпгина ўйинчилари билан ҳам содир бўлган"  2 13:05"Навбаҳор" футбол клуби Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдирди  12 12:51АПЛ. "Ливерпуль" - "Арсенал" ва бошқа ўйинлар учун превью   3 12:44Лемарга "Лейпциг" клуби қизиқмоқда  0 12:39Диёр Имомхўжаев: "Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади"  12 12:28Нозима Зариповани табриклаймиз!  5 12:18Зидан "Реал"нинг эҳтимолий трансферлари ҳақида гапирди  0 12:07Интервью. Бахтиёр Ашурматов: "Бунёдкор"га қарши ўйин жамоамиз учун бурилиш нуқтаси бўлади"  5 11:52Луис Суарес 2020/21 йилги мавсум "Атлетико"да қайси рақамда ўйнайди?  2 11:35"Тамбов"- "Спартак". Москва клуби тарихий ғалабага эришадими? Превью  12 11:24"Челси" хавбекини АПЛнинг уч жамоаси ижарага олмоқчи  4 11:00МЮ футболчиси "Эвертон"га ўтиши мумкин  2 10:37Карикатура: МЮ Англия жамоалари орасида трансферлар ойнасида етарли даражада фаол эмас  5 10:13"Барселона" Дестнинг трансферини келаси ҳафта бошида амалга оширади  4 09:55Габи Жезус бир ойга сафдан чиқди   3

Ўзбек футболини "Championat.asia" "ўлдиряпти"ми? Янгиликлар

Ўзбек футболини "Championat.asia" "ўлдиряпти"ми?

Ниҳоят, аччиқ ҳақиқатларни тан оладиган кун келди.

Келинг, асосан футбол ҳақида эмас, ўзимиз ҳақимизда гаплашамиз. Қуйида ўқийдиганларингизнинг барчаси ўта шахсий фикрлардир. Ўйлайманки, сайт раҳбарияти ва ходимлари тўғри тушунишади.

Биласизми, термамиз нега мундиалга чиқолмайди?; нега Темур Ҳакимов, Аббосбек Махситалиев сингари иқтидорлар йўқолиб қолди?; нега миллий жамоа етакчиси бўлишини кутганимиз Сардор Рашидовнинг ўйинида сўнгги йилларда пасайиш содир бўлди?; нега пандемия бошлангунига қадар голлар уриб турган Шомуродов тўхтади-қўйди?
Барчаси оддий: чунки ўз вақтида пАрлаб чиққан барча юлдузлар ҳақида "Championat.asia" кўпроқ материал тайёрлаб юборган, кейин уНар ўз устида ишламай қўйишган. Ҳа, айнан шундай. Кимларнингдир ёши кичрайтирилгани, кимлар нафсини тия олмагани, кимлар клуб танлашда хатога йўл қўйгани эмас, ОАВнинг ўз ишини тўғри бажараётгани сабаб бўлган. Кулгили эмасми? Шахсан мен учун жуда кулгули. Юқоридаги гапни ёзар эканман, кулгининг кучидан "порлаб", "улар" сингари сўзларни нотўғри ёзиб қўйибман, кечиринг.

Умуман олганда, доимий равишда бу каби сўзларни эштиб келганмиз, биз учун янгилик эмас. Бу материал ёзилмасди, қачонки, собиқ футболчилар, мутахассислар ҳам шу каби фикрларни билдиришмаганида.

Сўнгги кунларда кўпчилик СА ходимлардан ранжиётган экан. Боиси шундаки, биз Жасур Жалолиддинов ҳамда Остон Ўрунов ҳақида кўп гапириб юбораётган эканмиз. Шу туфайли бу футболчилар тез орада ўз ўйинини йўқотиб қўйиши мумкин экан. Жамоамиз билан ўйлаб қолдик, эҳтимол, Абдусаттор аканинг сигири сут бермай қўйганига ҳам биз айбдордирмиз...

Биласизми, Мессини туғилганидан бери "янги Марадона", Неймарни 12 ёшидан буён "янги Пеле" дейишади. Роналду ҳақида 17 йилдан бери бутун дунё матбуоти тинмай бонг уради. Нега улар шу даражага чиқди? Мисол учун, Роналдунинг футбол билан шуғуллана бошлаган ўғли неча ёшида кенг омма назарига тушди? Тасаввур қилинг, "Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби кўзида ёш билан кичик Криштиану ҳақида ёзмасликни сўраб ОАВ вакилларига мурожаат қиляпти. Тасаввур ҳам қилолмаган бўлсангиз керак. Бунақаси фақат бизда бўлиши мумкин. Яхши-да... Лекин нега баъзи ота-оналар, мураббийлар ёш футболчиларда юлдузлик касалига қарши иммунитет ҳосил қилиш, уларнинг психологияси билан ишлаш ўрнига ўз ишини қилаётган ОАВни ҳам ўзларига ўхшатиб қўйишга ҳаракат қилишаркан?

Биринчидан, нашрлар фақат муштарийлари учун ишлашади. Мухлисларни қизиқтирадиган ҳар қандай мавзуни баҳолиқудрат ёритишга ҳаракат қилишади.

Иккинчидан, матбуотнинг ривожи бевосита футболга ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, Жасурбек Жалолиддинов ҳақида "Championat.asia" ходимлари видеолавҳа тайёрлашган эди. Айнан ўша материални бутун дунё кузатиб борадиган "Transfermarkt" портали ҳам ўз саҳифасига жойлаштирди. Жасур ҳақида ёзиладиган миллионлаб заргарона сўзларга нисбатан унинг узоқ масофадан урган биттагина голи кишини кўпроқ маҳлиё қилади. Агар трансляция сифати ортса, Суперлигадаги ҳар бир футболчи ҳақида шундай материаллар тайёрлаш мумкин бўларди. Ўйинчининг чиройли ҳаракатлари тасвирланган лавҳа "YouTube"га жойлаштирилса, фақат фойдага ишласа керак. 

"Transfermarkt" порталидаги мақолага ҳавола

Яқинда сайтимиз раҳбари Гайрат ака савол бериб қолдилар: "Мен хориж матбуотини, ижтимоий тармоқлардаги сегментини кузатаман. У ерда аксар фойдаланувчилар юмор билан, ҳазиломус фикрлар билдиришади. Нега бизда мухлислар ҳаётда таниш бўлмаса ҳам, бир-бирига нафрат билан муносабатда бўлади?"

Дарҳақиқат, ҳаммамиз ғалати одамлармиз. 4 ёшимда ўзимча бир китоб ёзгандим, номи — "Катталар". Қуйида болаликдаги беғуборлик намунаси бўлган ўша фикрлардан парча келтирмоқчиман: 

"Бугун уйқудан барвақт уйғондим. Йиғлаб уйдагиларгаям уйқу бермадим. Кейин овқатландик, яъни, мени овқатлантириб қўйишди. Қорин тўйгач, ўйинчоқларимни ўйнадим. Тезда зерикиб қолдим. Кейин бувамнинг соатини синдириб қўйдим. Бувам танбеҳ берди: қачон катта бўласан? Ўйлаб қолдим, катталар нега катта бўлишни яхши кўришаркан? Ҳаммаси қизиқ ва ғалати бўлади. Ота-оналар коррупция ҳақида нафрат билан гапиради, қарғайди, лекин 1-август яқинлашавергани сайин такасалтанг арзанда учун ўзлари "танк" қидириб қолишади; бу дунёда адолат йўқ, деб оҳ-воҳ қилишади, аммо навбатда турганда кичикроқ, кучсизроқ, камбағалроқ кишини тепкилаб ўтиб кетишади; акам ўртоқлари билан ҳуқуқ дарсида ёшгина ўқитувчисининг қанақа либосда келганини муҳокама қилади, лекин сайловни ҳалигача мажбурият деб ўйлайди. Афсуски, мен ҳам қачондир улғайиб улар сафига қўшилишга мажбурман...".

Бугун яна бир нарсага амин бўлдим, ҳеч нарса қилмаган одамларга ўз ишини қилаётганлар ёқмайди. Бундан ташқари, керакли пайтда маъқул ишни қилишни билмайдиганларам бор. Масалан, яқинда "Навбаҳор" клуби билан содир бўлган воқеани эсланг. "Championat.asia" Беленков билан боғлиқ вазиятни аниқлаштириб, ҳаммадан олдин матбуотга олиб чиқди. Бу каби материаллардан фақат битта мақсад кўзланади: муаммога тезроқ ечим топиш, футболимиз мукаммалроқ бўлишига озроқ ҳисса қўшиш. Ўзбек футболининг камчиликлардан имкон қадар холи бўлишини ҳаммадан кўпроқ биз хоҳлаймиз.
Лекин клуб нима қилди, раддия ёзди. Афсус, раддиянинг ҳам умри қисқа бўлди. Наманганлик мухлислар нима қилди, ўз вазифасини бажараётган "Championat.asia"га ташланди. Бу ҳам кулгили ҳолат. Ўша вазиятнинг асл айбдорларига эса пул йиғиб беришга киришилди.  

Гап футболда эмас, гап менда, сизда — ҳаммамизда. Керак ишни тўғри пайт, маъқул жойда қилолмаяпмиз. Ўз вазифасини бажараётганларни ҳақорат қилиш учун кишининг савияси қай даражада бўлиши керак? Келинг, дунёни ўзгартиришга шошилмайлик. Аввало, ҳар биримиз ўзимизни ислоҳ қилайлик. Ҳуқуқларимизни ўрганайлик, атрофдагиларга ўргатайлик, сиёсий фаолликни оширайлик, талабчан бўлайлик. Эҳтимол, ўзимиз учун кеч бўлгандир, аммо фарзандларимизни тўғри тарбия қилайлик. Улар ҳам биз каби олийгоҳга киришни эмас, "Нобел"ни мақсад қилиб улғайишсин. Ҳаракатни бугун, ҳозир бошлайлик. Зеро, улғайиб келаётган авлод орасида интернетдан фақат порнографик лавҳаларни кўриш учун фойдаланадиган қатламнинг мавжудлиги биз учун жиддий сигнал бўлиши керак.

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +51   

Фикрлар

+23   
03 авг 15:05:01
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Бизлар камида 3 та авлодни чаласавод қилганмиз. Кирилл ва лотин алифбосини 27 йилдан бери ислоҳ қилаолмаётган ўқисин бу мақолани. На кириллда ва на лотин алифбосида ёзишни билмайдиган авлоддан ҳеч қандай натижа кутманглар! Аввало, тилга, алифбога тўғри ва ҳурмат билан қарайлик, ўртоқлар... Давлат бизни 12 йил бепул ўқитяпти, лекин қайси алифбода ёзишни тўғри кўрсатиб бермаяпти. Биз тўғри фикр қилишдан олдин, мустақил алифбомизни яратиб олайлик, биринчи. Ҳозир 10 та боладан, 9 таси орфографик хато билан ёзади. Диктант ёздирсангиз - шу диктант сўзини тўғри ёзаолмайдиганлар ҳам бор. Менинг шахсий ИМҲОим бу, ғаразгўйлар бошламанглар яна суҳбатни.
+18   
03 авг 15:01:41
Uzbekistan team
Макола учун рахмат! Сайт ходимларига яна бир илтимос ёки таклиф. Сайтда бир неча юзлаб ашаддий Реалчилар, Барсачилар, Мессичилар, Роналдучилар бор. Мана шу тоифа одамлар бир бирини танимаса хам, узаро бахслашиб, хакорат, сукинишга утиб кетади. Хурматли сайт ходимлари! Хеч булмаса кунлик коментарияларни мониторинг килиб боринглар. Сайтдаги шарх ёзиш платформаси факат фикр алмашиш, ахборот алмашиш учун булсин. Сукадиган, хакорат киладиган ''ФАНАТИК'' ларни бир умрга блокланг ёки ИИБ билан хамкорликда мана шунака 'ФАНАТИК'ларга жойини курсатиб куйинглар хурматли сайт мутасаддилари.
+12   
03 авг 15:05:03
Файзуллох79
Офарин, Фахриддин. Хакикатни ёзибсиз. Отангизга рахмат.
+9   
03 авг 15:19:05
shoqosim
Gap yu. Ajoyib. Olg'a CA. Man doimo CA tomondaman.
+9   
03 авг 15:17:21
Mard Bo'l Erkak 9111
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизлар камида 3 та авлодни чаласавод қилганмиз. Кирилл ва лотин алифбосини 27 йилдан бери ислоҳ қилаолмаётган ўқисин бу мақолани. На кириллда ва на лотин алифбосида ёзишни билмайдиган авлоддан ҳеч қандай натижа кутманглар! Аввало, тилга, алифбога тўғри ва ҳурмат билан қарайлик, ўртоқлар... Давлат бизни 12 йил бепул ўқитяпти, лекин қайси алифбода ёзишни тўғри кўрсатиб бермаяпти. Биз тўғри фикр қилишдан олдин, мустақил алифбомизни яратиб олайлик, биринчи. Ҳозир 10 та боладан, 9 таси орфографик хато билан ёзади. Диктант ёздирсангиз - шу диктант сўзини тўғри ёзаолмайдиганлар ҳам бор. Менинг шахсий ИМҲОим бу, ғаразгўйлар бошламанглар яна суҳбатни.
To‘g‘ri fikrlaringizga qo‘shilaman chalasavod yozishni eplay olmaydiganlar juda ko‘payib ketdi lekin qo‘yib bersangiz PROFESSOR o‘zicha!
+9   
03 авг 15:02:12
Draxler
Ozbe futbolini ustuni chempionatasia qarimfowim futbolda iwlidi etiwi boyicha futbol mutasaddilari orasida bu saytni obru va orni kotta. Xama oqidi xisoblawadi. Nodirxoja Xayrulla Woxboz kabi futbolimizi ichidan bladigan jurnalisla yo misoli. Xali bowqa cabardayam etudim imenna mawi fikr bildiriwdagi kamchili xaqida. Xama wu saytni oqidi lekin komentlani kopini yowbolla futboli tuwunmidiganla yozadi. Avallari kop yowi kotta muloxaza qilib fikr bildiradiganla kopidi. Owalaram xozir deyarli yozmi qoyiwkan. Kopincha kuzatiwadi
+8   
03 авг 15:31:11
Zaur Axmed
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизлар камида 3 та авлодни чаласавод қилганмиз. Кирилл ва лотин алифбосини 27 йилдан бери ислоҳ қилаолмаётган ўқисин бу мақолани. На кириллда ва на лотин алифбосида ёзишни билмайдиган авлоддан ҳеч қандай натижа кутманглар! Аввало, тилга, алифбога тўғри ва ҳурмат билан қарайлик, ўртоқлар... Давлат бизни 12 йил бепул ўқитяпти, лекин қайси алифбода ёзишни тўғри кўрсатиб бермаяпти. Биз тўғри фикр қилишдан олдин, мустақил алифбомизни яратиб олайлик, биринчи. Ҳозир 10 та боладан, 9 таси орфографик хато билан ёзади. Диктант ёздирсангиз - шу диктант сўзини тўғри ёзаолмайдиганлар ҳам бор. Менинг шахсий ИМҲОим бу, ғаразгўйлар бошламанглар яна суҳбатни.
Мактабдаги таълим ва ёшликдаги тарбияга бориб такалади хаммаси
+6   
03 авг 15:10:50
FAQAT OLG'A
Tog‘ri Faxriddin Ro‘ziev maqola zo‘r aniqroq qilib aytganda AFTING HUNUK BO‘LSA OYNADAN OPKALANMA degan maqola bo‘libdi lekin gap shundaki ilgarilari katta e'tibor auditoriya yevropaga qaratilgan jonli efir gazetani 1 beti hullas hammasi natijada o‘zbek futbolini nuqsonlari soyada qolib ketdi qolaversa,,sinishidan qo‘rqqan oyna afting hunuk deb aytolmagan bu hatolar bugun chiqmagan oldindan bor jasur va doston esa yulduzlik yukini kotarolsa yulduz bo‘ladi agar yulduz deb aytolsak internetda maqtalmasa dunyo bo‘lmasa qayerdan biladi shunday futbolchi borligini bizda chet el akademiyasi yo‘q bo‘lsa skautlar kelmasa umuman olganda MEN OZIMIZNI FUTBOL QOLIB O‘ZGALAR FUTBOLINI YOKI FUTBOLCHILAR HAQIDA KO‘P YOZIB REKLAMA QILGANINGLARDAN NOROZI EDIM
+6   
03 авг 14:53:18
UZB-2022
chempionat asia ҳеч ким синдирмади у биргина УФФ сайтини синдирди
+5   
03 авг 14:54:43
Tizer
70-80% sayt xodimlarini saviyasi past. O'zini judayam aqlliman deb oylidi. Na samom dele judayam dunyoqarash futboldegi bilim past. IQ juda past) odamlaga xurmati yoq. Prosto Davron Fayzievdan nimalanidur organsela yaxshi bolardi. Togri qabul qilila.
+4   
03 авг 16:38:32
Эркин Агент
чоласовотлик бу - имло хатолар билан ёзиш эмас, биринчи навбатда соғлом фикрлай олмасликдир.
+4   
03 авг 15:28:51
Zaur Axmed
Тарбияга боглик хамма нарса. Дунёкараш пастлигидан. Бунга Мактабни моллари Билан ёки ку́йлари Билан битирган эканлиги сабаб. Факат кишлокдагилар эмас, шахардагилар ду́конида, аптекасида, дамасида, ёки бозорда битиришяпти мактабни.
Президент бекорга айтмади, та́ълимни юксатириш керак деб...
Хамма у́з у́рнини билса, хоким дворникни ойлигига, директор оддий ходимни хакига ку́з олайтирмаса, кассоб аптекада, домлалар дамасда юрмаса шунда халкни фикрлаш доираси ошиб ривожланиш бу́лади...
+4   
03 авг 15:25:42
Ravshan_Yangiyer_Arsenal
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизлар камида 3 та авлодни чаласавод қилганмиз. Кирилл ва лотин алифбосини 27 йилдан бери ислоҳ қилаолмаётган ўқисин бу мақолани. На кириллда ва на лотин алифбосида ёзишни билмайдиган авлоддан ҳеч қандай натижа кутманглар! Аввало, тилга, алифбога тўғри ва ҳурмат билан қарайлик, ўртоқлар... Давлат бизни 12 йил бепул ўқитяпти, лекин қайси алифбода ёзишни тўғри кўрсатиб бермаяпти. Биз тўғри фикр қилишдан олдин, мустақил алифбомизни яратиб олайлик, биринчи. Ҳозир 10 та боладан, 9 таси орфографик хато билан ёзади. Диктант ёздирсангиз - шу диктант сўзини тўғри ёзаолмайдиганлар ҳам бор. Менинг шахсий ИМҲОим бу, ғаразгўйлар бошламанглар яна суҳбатни.
Toʻgʻri fikrni ilgari suribsiz. Odamni yozganiga qarab uning dunyoqarashi-yu, umumiy bilim saviyasini bilish mumkin. Sayt foydalanuvchilarini qoʻyib turaylik, sayt hodimlarini ham xabarlarida imloviy xatolar juda koʻp. Aynan siz aytgan davrda ulgʻaygan juda koʻpchilik savodsiz holga kelib qolgan. Na kirillchani eplab yozyapmiz, na lotinchani.
+4   
03 авг 15:18:04
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Abdunazar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Maktabni yarmini kril alifbosida, yana yarimini lotin alifbosida o'qiganmiz,
Тўғри биз ҳам ҳудди шундай. Мен боғчада - кирилл, мактабда - лотин, лицейда - лотин, институтда- кирилл алифбосида ўқиганман. Ҳозир қайси бир алифбодан фойдаланишга қийналаман. Ҳуллас, " Қўйнимда бир ёр, кўнглимда бир ёр"
+4   
03 авг 15:06:24
Fc_Rma_Navbaxor
Bu gaplar qanchalik tog'ri yoki notog'ri buni bilmayman bilishni ham hohlamayman lekin gap professional jurnalist haqida ketsa ikki og'iz gap aytsam saytda vaziyatga hech bir tarafga yon bosmay real baxo beruvchi insonni mavjud emasligi bu ozbek futboliga hech qanday tasir qilmaydi takror etaman foydali tasiri yoq tanqid va oav necha yillardan beri guvoh bolib kelyabmizki harakatlantiruvchi kuch sizlar eng nomdor saytsizlar ha aynan sizlar futbolni ozgartirishingiz kerak hech kimni oylamay eski tahnishlar va sevimli klub haqida oylamy faqat haqiqat superligada adolatsizliar tolib yotibdi sizlarda soz erkinligi bor sizlar vaziyatni kuzatamiz falon korsatuvdan keyin bayonat beramiz referi tayim pfl rasmiy kamissiyasi hulosasi degan narsalrga etibor bermay qatiiy oz fikringizni berishingiz va izoh talab etishingiz kerak izoxx endi yaxshilab oylab javob bering qaysi maqolada ayovsiz tanqid va haqiqat yoritilib ushbu maqolaga rasmiy izohni kutamiz deb ayta olasiz menimcha kam bolsaham 1 2 sizlarga qarshiligim yo men shaxsan Navbaxor muhlisi sifatida ushbu sayt doim ozini oqlashni udallaydi deb bilaman togri 5 qol barovar emas hammaga birday yoqib bolmaydi lekin nima uchun bizda shunaqa rahbaryat klub hodimlar men muhlisman professianal futbolni hohlayman nima noaniq nima tushinarsiz tayyor andoza professianal chempionatlar bor nega shunaqa solishtirma maqolalar yo nega klublar iqtisodiy ahvoli ochiqlanmaydi nega transferla summasi aniq emas nega iltimos sizlardan takror etaman sizlar endi oddiy championat asia emas sizlar etakchiga aylandinglar sizlar 34 millionga yaqin aholisi davlatni etakchi sport sayti siz realni voqear tanqidlar va vaziyatlar hatolar va kamchiliklarni yozing kere bolsabortirib yozing osha noinsof boshqa qilmasin boshqa hato qilmadin qorsin jurnalistik suroshturuv degan narsala bor faqat telegram orqli suhbat emas bizga super ligadan ketgan futbolchilarni fikrlarini muommolarni bilinglar deb etgan bolardimu silaga baribir bilganilani qilasilada
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика